UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  0 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  3 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  2 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2

Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида Янгиликлар

Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Ўзбекистон Кубогининг ярим финалида "Динамо"ни қабул қилди.

Муросасиз ўтган ўйинда ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лотореясида омад "шерлар"га кулиб боқди. Учрашувдан сўнг жамоа дарвозабони Владимир Назаров фикрларини билдирди.

"Барчага табрик учун раҳмат. "Пахтакор" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Йигитлар охиригача курашишди. Ўйин оддий ўтмади дея оламан, чунки "Динамо" ҳақиқатдан ҳам яхши жамоа эди. Бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Лекин ҳаммасини пенальтилар серияси ҳал қилди",- дейди Назаров. 

- Ўйиндан олдин Павел Бугало қандайдир шпаргалка кўрсатди. Бу аввалдан тайёрланган режамиди?

- Ҳа, учрашувдан олдин дарвозабонлар билан назарий машғулотларда ким қаерга пенальти тепишини ўрганиб чиққан эдик. Қўлимизда тайёрланган шпаргалка турганди. Шу асосида пенальтилар сериясига тайёрландик. 

- "Бухоро"га қарши финалдан кутилмалар қандай?

- Ҳозир Суперлигага тайёрланамиз. Олдинда ўйинларимиз бор. "Бухоро" ҳам яхши жамоа, финалга етиб келди. 

- Охирги ўйинларда "Динамо"га қарши ўйнаш қийин бўляпти...

- Ҳамма жамоага қарши ўйнаш қийин. Бизга қарши барча икки карра куч билан майдонга чиқади. Кучсиз жамоа йўқ, ҳар бири ўзига яраша муаммо туғдира олади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
26 сен 09:44:38
Rafiqbek
Аввало Аллох эрнандесни тахмини тогри чикди
+1   
26 сен 09:18:54
Тож
Кўп такрорланадиган шпаргалка: "Барча жамоалар биз(Пахтакор)га қарши икки баравар куч билан тайёрланишади".
   
26 сен 18:00:42
Koku
Узидан месси ясаб олган Анварга нима булди, Яна 10 ракам капитанлик овоган, медиа оркали термагача чакиртирилди ва Иорданияга карши уртоклик уйинда оеклари калтираб асил таланти кай даражада лигини курсатиииббб куйди
   
26 сен 13:28:58
Бахтиёр Ашуров
Кейинги ўйинлардаям омад!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика