Владимир Назаров: "Мен пенальтилар сериясида ҳар доим кучлиман!"

Sherzod Nurmatov
12 июн 2022
U-23 Осиё Кубоги 1/4 финали доирасидаги Ўзбекистон – Ироқ беллашувидан сўнг (2:2, пен. 3:2) учрашув қаҳрамони, дарвозабон Владимир Назаров фикрларини билдирди.

- Қизил карточкадан сўнг сизга ишонч билдирилди. Ўшга пайтда нимани ҳис қилдингиз?

- Майдонга тушаётганда ўйиндаги пенальти борасида менга катта масъулият юклатилганини билардим. Афсуски, уни бартараф этолмадим. 

- Ўзбекистон пенальтилар серияси орқали ғалаба қозонди. Қандай ҳиссиётларни бошдан кечиряпсиз?

- Мен пенальтилар сериясида ҳар доим кучлиман! Ютишимизга ва 1-2 та пенальтини қайтаришимга ишончим комил эди. Жамоадошларим ҳам менга доимо ишонишган, уларга раҳмат!


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia