

"Биз 4 та гол ўтказиб, баҳсда мағлуб бўламиз деб ўйламагандик. Бу биз учун адолатсиз натижа. "Бенфика" биринчи бўлиб вазиятлар яратди, биз икки бора рақиб дарвозасини ишғол қилишимиз мумкин эди, аммо буни эплай олмадик, Чемпионлар лигасида хатолар жуда қимматга тушади. Шунга қарамай биз жуда хато учун рақибини ҳар доимо жазолайдиган кучли жамоага қарши иродали ўйин кўрсатдик" - дейди Витория.



