UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  2 18:00ЛаЛига. "Барселона" - "Реал". Асосий таркиблар маълум!  11 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  6 17:40"Байер" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  0 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 17:19Суперлига. "Навбаҳор" - "Хоразм" (матнли трансляция)  3 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  6 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  2 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  13 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  1 14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Виталий Левченко: "Ўтказиб юборилган голларда бутун бир жамоанинг айби бор" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Ўтказиб юборилган голларда бутун бир жамоанинг айби бор"

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасида "Металлург" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдириб ўтди.


- "Металлург"ни ғалаба билан табриклайман. Улар бунга лойиқ эди ва ғалабани кўпроқ исташди. Бўлган ишлардан ҳулоса чиқаришимиз ва ишлашда давом этишимиз керак. 

- Ўтказиб юборилган голларда дарвозабоннинг хатолиги салмоқли? Ҳимоячиларнинг кўрсатган ўйинидан мамнунмисиз?

- Ўтказиб юборилган голлар - жамоанинг умумий хатоси. Рақиблар голларини деярли стандартлардан кейин уришди. Футболчиларим билан "Металлург"нинг жарималардан қандай ишлашини кўриб чиққандик. Мана, кўриш бошқа, уни майдонда амалга ошириш бошқа иш. Шу сабабли бу нафақат Акбар Тўраевнинг, балки, бутун жамоанинг хатоси. Ҳимояда тўлиқлигича ишламадик ва шундай голлар ўтказиб юбордик. Иккинчи голда эса дарвозабон қутқара олмади. Бундай ҳолат бўлиб туради. Бу дарвозабоннинг хатоси деб тўлиқлигича айта олмайман. Лекин, тўғри, бу унинг тўплари бўлиши керак эди. 

- "Нефтчи" сўнгги ўйинларда жуда кўп дуранг қайд этаётганди. Бугун эса мавсумдаги илк мағлубиятини ҳам қабул қилиб олди. Ғалабалар қозонишга нима ҳалақит қилмоқда?

- Эътибор ва концентрация етишмаяпти. Баъзида футболчиларнинг кучи етмай қоляпти. Эндигина биринчи давра якунланмоқда. Шу сабабли баъзида футболчиларда ҳам рухан, ҳам жисмонан чарчоқ аломатлари сезилишни бошламоқда. Шундай жиҳатлар яшиланса, ғалаба қозониш мумкин бўлади. Голлар уряпмиз, бироқ ғалаба қила олмаяпмиз. Айрим жойларда эътибор йўқотилиб қўйилаётгани учун натижалар шундай бўлмоқда. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика