UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Холанд "Манчестер Сити" бўйича қарор қабул қилди  0 16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  9 16:28"Сўғдиёна" — "Локомотив" 0:0 (Матнли трансляция)  3 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  4 15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  4 14:43"Сивасспор" — "Қосимпошо". Турғунбоев асосий таркибда  2 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  4 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  1 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  23 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  19 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   3

Виталий Денисов: "Терма жамоага чақирилмаганим мураббий қарори ва унинг қарорини ҳурмат қиламан" Янгиликлар

Виталий Денисов: "Терма жамоага чақирилмаганим мураббий қарори ва унинг қарорини ҳурмат қиламан"

Россия Премьер-лигаси иштирокчиси “Крилья Советов” иккинчи даврага тайёргарликнинг дастлабки қисмини БААда ташкил этди.

Самараликлар Абу Даби шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб боришди. Яхши биласиз, ҳозирда ушбу жамоа сафида ҳамюртимиз Виталий Денисов фаолият олиб боряпти. Денисов ҳуқуқий жиҳатдан Москванинг “Локомотив” клубига тегишли, ҳозир эса ижара асосида “Крилья” таркибида тўп тепяпти.
БААда бўлиб ўтаётган Осиё Кубогини ёритиш чоғида фурсатдан фойдаланиб Абу Даби шаҳрига йўл олдик ва “Крилья Советов” истиқомат қилган меҳмонхонага бориб футболчимиздан интервью олдик. Чап қанот ҳимоячиси бир қатор саволларга жавоб берар экан, терма жамоамизнинг Осиё Кубогидаги иштироки, мусобақага таклиф этилган якуний рўйхатдан жой олмагани ҳамда кейинги режалари билан ўртоқлашди.

- Виталий, Россия чемпионатининг иккинчи даврасига тайёргарлик қандай кетяпти?
- Биринчи йиғинни Абу Дабида ташкил этдик. Эртага иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказиб шундан сўнг индинга қайтиб кетамиз. (Иккинчи ўртоқлик учрашуви Латвиянинг “Рига” клубига қарши кечиб, бунда “Крилья Советов” 1:0 ҳисобида зафар қучди. Денисов бир тайм ҳаракат қилди. Суҳбат 25 январь куни бўлиб ўтган - Х.Х.)

- БААда бўлиб ўтаётган Осиё Кубогида терма жамоамиз ўйинларини кузатиш имкони бўлдими?
- Фақат 1/8 финалдан ўрин олган Ўзбекистон - Австралия баҳсининг иккинчи таймидан бошлаб кўришга муваффақ бўлдим. Гуруҳ босқичи учрашувларини баъзи сабабларга кўра олмадим, чунки биз истиқомат қилган меҳмонхонада Осиё Кубогини намойиш этадиган канал топиш имкони бўлмади. Шу боис фақат матнли трансляциядан хабардор бўлиб турдим. Австралия билан кечган баҳсни ҳартугул иккинчи таймдан бошлаб интернет орқали серб тилидаги шарҳ билан кузатиб бордим.

- Терма жамоамизнинг мусобақадаги иштироки ҳақида нима дея оласиз?
- Умуман олганда гуруҳдан чиқишимиз шарт эди ва йигитлар буни уддлашади. Кейин эса нимчорак финалда Австралияга дуч келдик. Ўйлайманки, учрашув ўзига яраша қизиқ кечди ва бутун жамоа 120 дақиқа борини бериб ўйнади. Пенальтилар серияси эса бу доимгидек лотерея ва афсуски, омадимиз келмади. Австралияга қарши баҳс жуда оғир ўтди деб ўйлайман. Иштирок ҳақида нима дейишим мумкин, агар плей-оффда бошқа рақибга тушганимизда узоққа бора олардик.

Ушбу мусобақада жамоамизнинг янги экани, бош мураббийнинг ўзига яраша қарашлари борлиги кўзга ташланди. Албатта, ён дафтарчадаги ёзувларни бирданига амалда қўллаш осон эмас ва бунинг учун вақт керак. Ҳаммамиз терма жамоадан доим яхшисини кутамиз, бу галги Осиё Кубогида ҳам узоққа боришни мақсад қилгандик, лекин пенальтилар серияси сабаб нимчорак финалда тўхташга тўғри келди. Менимча, терма жамоамиз тўлиқ янги мураббийга мослашиши учун яна озгина вақт керак деб ўйлайман.


- Австралияга қарши кўрсатган ўйинимиз ҳақида қандай фикрдасиз?
- Осон ўйин бўлмагани шундоқ кўриниб турди. Мен одатда ўзим ўйнайдиган жамоа ҳақида фикр билдирмайман. Чунки бирор гап айтиш мушкул. Фақат четдан кўриб учрашув қийин ўтганини айтишим мумкин. Ўйин охиригача йигитларни қўллаб турдим, баъзан асабийлашдим, баъзан ўзимни қўярга жой топа олмадим, лекин охиригача терма жамоамиздан умид қилдим. Афсуски, пенальтилар сериясида омад юз ўгирди.

- Терма жамоага баҳо бериш учун сиз учун ҳам қийин бўлса керак, бир томондан нимчорак финалдаёқ чиқиб кетдик. Лекин иккинчи томондан рақиб Австралия эди.
- Австралиянинг кучли экани кўриниб турди, қолаверса улар амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланади. Лекин Австралияда ўтказилган Осиё Кубогидан бери орадан тўрт йил ўтди ва бу вақт оралиғида уларда ҳам жамоа ўзгарди. Кўп футболчилар кетиб ўрнини бошқалар эгаллади. Тўрт йил олдинги Австралия бизга қарши тўп тепган жамоага нисбатан кучли эди деб ҳисоблайман. Биз бу жамоани мағлуб эта олармидик ёки ўйиннинг ўзида ютқазиб қўйишимиз мумкинмиди - бу ҳақда бирор гап айтишим мушкул.

- Бош мураббий Эктор Купернинг сизни Осиё Кубогида иштирок этадиган якуний рўйхатга киритмагани қандай таъсир қилди?
- Бунга оддий қарадим. Ҳеч қандай салбий хаёлга бормадим. Бу ҳақда мендан “Советский спорт” нашри ходими ҳам сўраганида жамоада бош мураббий бор ва қарорларни у қабул қилади деб жавоб бердим. Кимни ўйнатиш аввало бош мураббийга боғлиқ, шу боис унинг қарорини муҳокама қилмаган маъқул деб ўйлайман.


- Ичингиздан нимага мени чақиришмади деган савол ўтдими?
- Албатта, бундай савол ўтди, лекин мени аниқ чақиришади деган тахминда эмасдим, шунчаки балки таклиф бўлиб қолар деб умид қилгандим. Бир нарсани тўғри тушуниш керак, мен Эктор Купер қўл остидаги фақат биринчи йиғинда қатнашдим. Кейинги йиғинларда баъзи сабабларга кўра иштирок эта олмадим: жароҳат, кам ўйин амалиётига эга эканлигим ўз таъсирини кўрсатди. Якунда бош мураббий мени чақирмаслик қарорига келдими, демак бу унинг тўлиқ ҳуқуқи. Мен - футболчиман, шу боис мураббийга ақл ўргата олмайман. Жамоада ҳаммасини бош мураббий ҳал қилади.

- Ўзингиз айтгандек, сиз фақат август-сентябрда ўтказилган Купернинг биринчи йиғинида иштирок этдингиз. Ўша йиғин қандай таассурот қолдирди? Ҳар холда хорижлик мутахассис қўл остидаги илк йиғин эди.
- Хорижлик мураббий билан ишлаш мен учун янгилик эмас. Ўз вақтида испаниялик Хуанде Рамос қўл остида “Днепр” клубида тўп тепганман. Мен терма жамоамизнинг фақат битта йиғинида қатнашдим ва бош мураббий билан алоҳида суҳбатлашиш имкони бўлмади. Футболчилар билан гаплашиш аввало бош мураббийга боғлиқ. Мен эса шунчаки футболчиман ва мураббий нима деса шуни бажараман. Айтиб ўтганимдек, баъзи сабабларга кўра кейинги йиғинларда қатнаша олмадим, бироз хафа бўлдим, аммо мураббийнинг қарори бўлгани учун муҳокама қилмасликни лозим топдим.


- Шундан сўнг октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида ҳам йиғин ташкил этилди. Терма жамоадан таклиф кутдингизми?
- Адашмасам, “Динамо” билан кеган баҳсда соғайиб сафга қайтгандим. Ўшанда жароҳатдан қутилиб умумий жамоага қўшилганимга бир неча кун бўлганди. Ўшанда Купер билан таржимон ёрдамида телефон орқали гаплашдим. У мендан ўзингни қандай ҳис қиляпсан деб сўраган, мен эса яқинда жароҳатдан тузалиб қайтдим дегандим. Тўлиқ тузалиб майдонга қайтишим учун уч ҳафта керак бўлди. Эктор Купер шунчаки менинг ҳолатим билан қизиқди, терма жамоага чақириши борасида гап бормаганди. Жароҳатдан тузалиб қайтганимдан сўнг ўз майдонимизда “Динамо”га қарши кечган баҳсда 70 дақиқа ҳаракат қилдим. Кейинги учрашувда эса тўлиқ ўйнадим.

- Ҳозир ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
- Жуда аъло даражада. Ҳаммаси жойида ва бундан жуда хурсандман. Насиб қилса Россия чемпионатининг иккинчи даврасига тўлиқ тайёр бўламан.

- Миллий терма жамоа билан кейинги режалар қанақа? Март ойидаги ФИФА кунларида терма жамоа яна йиғилади.
- Мен ҳали терма жамоа эшикларини ёпганим йўқ. Агар таклиф бўлса жон деб бораман. Албата, ҳар бир футболчи терма жамоада ўйнашни хоҳлайди ва менга ҳам яна шундай имконият берилса бундан фақат хурсанд бўламан.

- Менимча, бу ўринда кўп нарса ўзингизга боғлиқ.
- Нега менга?

- Чунки мунтазам клубда ўйнаб турсангиз бош мураббий барибир чақирса керак.
- Бу тўғри, лекин мураббийнинг қарорига ҳам кўп нарса боғлиқ. Агар мунтазам майдонга тушиш амалиётига эга бўлсам ва терма жамоа бош мураббийи томонидан таклиф бўлса бунга асло йўқ демайман.


- Ҳозир кўпчилик Эктор Купер ҳақида икки хил фикрда. Кимдир Куперни ҳимоявий ўйин кўрсатганликда айбламоқда, кимдир аввал ҳимояни тўғри йўлга қўйишиб олишимиз керак деб мураббийнинг ёнини оляпти. Бу борада сиз нима дея оласиз? Терма жамоамизга қандай услуб керак?
- Қандай услуб керак дейсизми? Афсуски, футболчи сифатида бу саволга жавоб бера олмайман. Чунки мен ҳамон футбол ўйнаяпман ва бошқа футболчилар қатори мен ҳам мураббий нима деса шуни бажараман. Балки кейинчалик мураббий бўлган тақдиримда бу саволга жавоб беришим мумкин. ЎФА раҳбарияти Эктор Куперга ишонч билдириб бош мураббий этиб тайинладими, демак раҳбарият қарорига ҳурмат билан қарашимиз керак. Ҳар қандай жамоада янги мутахассис иш бошлаганидан кейин уни танқид қилувчилар, шу билан бирга унинг ёнини олувчилар топилади. Ҳозирги шароитда мураббийни қўллаб-қувватлашимиз керак деб ўйлайман.

- Дарвоқе Австралия билан баҳсда қандай футбол кўрдингиз? Ҳимоявийми?
- Терма жамоамиз кўрсатган ўйинни ҳимоявий демаган бўлардим. Йигитлар тактик томонлама мураббийнинг кўрсатмаларини  бажаришга ҳаракат қилишди. Аслида баҳс иккала томон учун ҳам осон кечмади. Биласизми, бундай шароитда 120 дақиқа футбол ўйнаш жуда қийин. Фақат баъзи сабабларга кўра омад биздан юз ўгирди дея оламан.

- Келинг, энди клубга доир саволларга ўтсак. Маълумки, ҳуқуқий жиҳатдан Мсокванинг “Локомотив” клубига тегишлисиз ва айни пайтда ижара асосида “Крилья Советов”да фаолият олиб боряпсиз. Яқинда сизга Тошкентнинг “Локомотив” клубидан қизиқиш бўлгани ҳақида хабар тарқалди.
- Бу саволга жавобни изоҳсиз қолдираман. Фақат шуни айтишим мумкин, ҳозирда “Крилья Советов” аъзосиман ва мавсумнинг иккинчи ярмига шу жамоа сафида тайёргарликни давом эттиряпман.


- Балки келажакда Ўзбекистон чемпионатига қайтишингиз мумкинми?
- Ўзбекистон чемпионатида бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчи сифатида шуни айтишим мумкин, келажакда нима бўлишини билмайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

- Кўп нарса мавсум якунига етганидан сўнг ҳал бўладими?
- Чемпионат тугаганидан кейин яна “Локомотив” Москва ихтиёрига қайтаман ва шундан сўнг мураббийлар штаби билан клуб раҳбарияти мен тўғримда қарор қабул қилишади.

- Агар бу мавсум “Крилья Советов” чемпионатни 9-10 ўринларда тугатса бу қониқарли натижа бўладими?
-Аввало шуни айтиш керак, жамоа ўтган мавсум биринчи лигадан Премьер-лигага чиқди. Бундай вазиятда жамоа олдига биринчи мавсумда юқори дивизонда ўз ўрнини сақлаб қолиш вазифаси қўйилади. Кейинги мавсумлардан эса еврокубоклар учун ҳаракат қилиш мумкин. Ҳозирча биринчи даврадан кейин жамоа 13-ўринни эгаллаб турибди ва насиб қилса иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб мавсумни юқори ўринларда якунлаймиз.

- Виталий, вақт ажратиб интервью берганингиз учун раҳмат. Сизга кейинги фаолиятингизда омад тилаб қоламиз. 

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +70   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика