Висенте Дел Боске: "Испания Эрондан эҳтиёт бўлиши керак"

Xayrulla Xoliqov
8 май 2018
Таниқли испаниялик мутахассис Висенте Дел Боске матбуот вакилларига интервью берди.

Ўз пайтида "Реал" билан кўплаб совринларни қўлга киритган ҳамда Испания терма жамоасини 2010 йилда жаҳон чемпиони қилган мутахассис ЖЧ-2018да Испания Эронга қарши эҳтиёт бўлиб ўйнаши кераклигини айтиб ўтди.

- "Карлуш Кейруш испан ва португал футболини жуда яхши билади. Бу эса унинг устун томонларидан бири ҳисобланади. Қолаверса, Эрон терма жамоаси жуда яхши натижа кўрсатган ҳолда жаҳон чемпионатига чиқди. Испания бу жамоа билан ўйинда эҳтиёт бўлиши керак".

- "Эрон Осиё жамоалари орасида рейтингда биринчи ўринда бормоқда. Лекин Испания барибир бу баҳсда фаворит ҳисобланади, чунки футболчилар саралаш баҳсларини жуда яхши ўтказишди. Биз максимум 30дан 28 очко тўпладик, буни жуда яхши кўрсаткич деса бўлади", - машҳур мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ЖЧдаги дастлабки учрашувни 15 июнь куни "Лужники" стадионида Португалияга қарши ўтказади.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: tehrantimes.com