

"Юрген Клопп билан муносабатларим термадаги Роналд Куман каби ажойиб. Уларнинг иккиси ҳам мендан максимал вазифаларни қандай бажаришни яхши билишади. Гарчи матбуотда менинг атрофимда катта ажиотаж бўлса ҳам, у барча фикрларнинг тескарисини ишлатади.
УЕФА талқинига кўра, 2018/19 йилги мавсумнинг энг яхшиси бўлганимда, Клопп ушбу соврин барчамизники бўлганини тушунтириб, биргаликда байрам қилгандик.
Клопп танқидлар туфайли "Ливерпуль"ни кучайтира олди. У танқидларни эшитиб синиб қолмади ва тўғри ҳулоса чиқариб, ўз йўлида давом этди", - деди Ван Дейк.



