Винисиус юристларга Nike билан шартномани бекор қилишни буюрди
05 дек 2022 14:36
Янгиликлар
Мадриднинг "Реал" клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор ўз адвокатларидан экипировкалар ишлаб чиқарувчи Nike билан 2028 йилгача амал қиладиган шартномани бекор қилиш учун барча имкониятларни ишга солишни сўради.
Манбага кўра, 22 ёшли Винисиус эски коллекциядаги бутсаларда ўйнашга мажбур, чунки ишлаб чиқарувчи унга янги моделларни тақдим этмаган. Бундан ташқари, Вини компаниянинг айрим реклама тадбирларидан четлаштирилган.
Биринчи суд ишлари жорий йилнинг биринчи ярмида, Винисиус Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичининг сўнгги босқичида эски бутсаларда ўйнаётганида ишга солина бошлаган.
Фикрлар