Винисиус: "Мбаппе ҳозирда Роналду ва Месси билан бир қаторда"

Alisher
31 окт 2021, 15:11
"Реал" форварди Винисиус Жуниор Килиан Мбаппе билан бир жамоада ҳаракат қилишни хоҳлайди.

Франциялик футболчи "Реал"га ўтишга қаттиқ интилмоқда. Бу трансфер келаси ёзда амалга ошиши мумкин, Мбаппенинг ПСЖ билан битим мавсум сўнггида якунланади.

"Барча Мбаппе билан бир жамоада ўйнашни хоҳлайди. У ҳозирда Роналду ва Мессидек катта ўйинчи. Мбаппе янги авлодни намойиш этади ва у узоқ йиллар давомида юқорида бўлади", - дейди Винисиус.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" кеча "Эльче" (2:1) устидан Винисиуснинг дубли эвазига ғалаба қозонди.


AlisherМуаллиф
Манба: TNT Sports