Винисиус болаликдаги орзулари рўйхатини кўрсатди – 22 ёшида уларнинг деярли барчасига эришди
08 дек 2022 14:24
Янгиликлар
Винисиус болаликдаги орзулари рўйхатини кўрсатди – 22 ёшида уларнинг деярли барчасига эришди
Бразилиялик вингер орзулари рўйхати ёзилган суратни Instagram'га жойлади.
Рўйхат қуйидагича кўриниш олган:
- Ёқтирган клубимда ҳаракат қилиш;
- Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш;
- Дунёнинг энг йирик жамоасида ўйнаш;
- Бразилия термаси шарафини ҳимоя қилиш;
- Болаларни илҳомлантириш;
- Класикода гол уриш;
- Чемпионлар Лигасини ютиш;
- Барча бразилияликларни менга мухлислик қилишга мажбур қилиш.

Бразилиялик ўз мактубини "Ҳар доим эсда тутинг: қўрқув – бу шунчаки иллюзия" деган сўзлар билан якунлади.
Таъсирлиси шундаки, Винисиус 22 ёшида ўша 8 орзунинг деярли ҳаммасига эришди.
Агар шу ой охирида Бразилия Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқса, рўйхат тўлиқ ижобат бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар