

Аs нашрининг хабар беришича, 2025 йил охирида "Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо тушкунлик билан курашаётганида унга "Реал" қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор қўнғироқ қилган. Бразилиялик футболчи Араухонинг аҳволидан хабар олиб, уни қўллаб-қувватлади ва руҳлантирмоқчи бўлди.
Олдинроқ хабар қилинганидек, Винисиус Араухо билан январь ойида Испания Суперкубоги финалида ҳам суҳбатлашгани маълум бўлганди.



