

Маълум қилинишича, саудияликлар Винисиусга йилига 200 миллион евродан беш йиллик битим таклиф қилишган. Бироқ бразилиялик араблар билан бундай узоқ муддатга битим имзолашни истамади. Винисиус 2 — 3 йиллик шартномаларни кўриб чиқишга тайёр бўлган. Бироқ Саудия Арабистони вакиллари бундай шартларга рози бўлишмади. Айни дамда 24 ёшли вингер "Реал" билан янги икки ёки уч йиллик шартнома имзолаш ниятида.



