

Вильяр ўзининг "бўрилар" таркибидаги ҳолатидан норози ва январда клубини ўзгартирмоқчи.
Испаниялик хавбек римликларнинг ўтган мавсумдаги асосий ўйинчиси бўлган эди, аммо Жозе Моуринью бош мураббийликка келганидан сўнг майдонга чиқмади.
23 ёшли ўйинчининг хизматларига "Бетис" ва "Валенсия" қизиқиш билдирмоқда ва у билан ижара асосида шартнома имзолашмоқчи.



