Вильмотс Эрон терма жамоасидан кетди

Alisher
5 дек 2019
Бельгиялик мутахассис Марк Вильмотс Эрон терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқди.

Бу ҳақда Вильмотснинг ўзининг шахсий "Твиттер" саҳифасида хабар берди.

Мураббийнинг ёзишича, Эрон футбол федерацияси у билан тузилган шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажармаган.

50 ёшли мутахассис бунгача Кот-д'Ивуар терма жамоасида ишлаган. Ундан олдин эса Бельгия термасини 4 йил давомида бошқарган ва жамоани ЖЧ-2014 ва Евро-2016 1/4 финал босқичларига қадар олиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши Осиё минтақаси "C" гуруҳида 3-ўринда бормоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/wilmotsmarc