Марк Вильмотс: "Эрон ҳужумкор ўйин кўрсатишда давом этади"

Xayrulla Xoliqov
13 июн 2019
ФИФА кунларидан фойдаланиб Эрон терма жамоаси иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Терма жамоа янги бош мураббийи Марк Вильмотс қўл остида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Форслар дастлаб Сурияни 5:0 ҳисобида мағлуб этишди ҳамда Сеулда кечган Жанубий Кореяга қарши баҳсда 1:1 ҳисобини қайд этди. 

Бельгиялик мураббий дастлабки иккита ўйин бўйича ўз хулосасини берди: "Ўртоқлик ўйинлари ўз номи билан ўртоқлик ўйинлари. Лекин бу жамоа сифатида ўйин савиямизни оширишга хизмат қилади. Мен доим айтганман: футболда энг яхши ҳимоя - ҳужум, шундай экан биз ҳужумкор ўйин кўрсатишда давом этамиз. Ҳар бир ўйинда ўртача 10 голли вазият яратишга ҳаракат қиламиз".


Xayrulla Xoliqov Muallif
Manba: persianfootball.com