

“Реал”га қарши уйимизда ўйнаётганлигимиздан мамнунмиз. Клуб юзини ерга қаратмасликка ҳаракат қилишимиз керак. Бироқ клубларнинг молиявий аҳволини математик жиҳатдан ҳисоблайдиган бўлсак, клубларимиз ўртасидаги фарқ 10 х 1га тўғри келади.
Лекин футболчилар майдонга тушишганида ҳеч қандай молиявий аҳвол ҳақида ўйлашмайди. Футболда 11 ўйинчига қарши 11 та ўйинчи майдонга тушади. Шунинг учун “Вилльярреал”нинг 11 та ўйинчиси натижага эришиш учун майдонда ҳаракатланишади.
Биз “Реал”га қарши тенгма-тенг баҳс олиб борамиз”, - дея фикрини якунлади Роиг.
Эслатиб ўтамиз, “Вилльярреал” – “Реал” баҳси 16 сентябрь Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да бошланади.



