Виллаш-Боаш: "Гуанжоу Эвергранд"га қарши баҳсга тайёрмиз"
01 апр 2017 14:16
Янгиликлар
Виллаш-Боаш: "Гуанжоу Эвергранд"га қарши баҳсга тайёрмиз"
"Бу клуб мураббийлари учун яхши пайт эмас, чунки бир неча кун олдин халқаро баҳслар бўлиб ўтди. Одатда эртангига ўхшаш баҳсларга тайёрланиш учун мураббийларга кўпроқ вақт керак бўлади.
Аммо бизда ижобий янгилик бор, футболчиларимиз халқаро ўйинларида жароҳат олишмади. Терма жамоаларга жалб этилмаганлар базамизда шуғулланишди ва улар яхши ҳолатда. Эртанги баҳсга тайёрмиз.
Рақибимиз кучли ва бу ўйин биз учун оғир ўтади. "Эвергранд" нафақат Хитой балки Осиёда ҳам грандлар сафига кириб олди. Келажакда биз ҳам ушбу муваффақиятларга эришамиз деб ўйлайман. Аммо ҳозир ўйинни яхши ўтказиш ҳақида ўйлаяпман. Агар ғалаба қозонсак уларда кетма-кет 2 та мағлубият бўлади. Бу қийин бўлиши аниқ, лекин бу биз учун яхши имконият. Бироқ бу эндигини учинчи тур ўйини эканлигини ҳисобга олиб, хаддан ташқари кўп куч сарфламаслигимиз лозим" - дейди Андре Виллаш-Боаш.
Хитой чемпионати турнир жадвали билан танишинг.
"Гуанжоу Эвергранд" ҳамда "Шанхай SIPG" ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан 16:35да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар