

"Қийин ўйин бўлди. Сўнгги ойлар давомида белимдаги жароҳатим сабабли қийналиб юргандим, шу сабабдан тўғри даволаниб, тикланиш керак эди.
"Шеффилд"га қарши ўйинда тиззадан зарба қабул қилиб олдим. "Лидс"га қарши ўйинда ҳолат 50га 50 эди. Гарчи белимда оғриқ бўлса-да, ўйнашга интилдим. Жамоага ёрдам беришни истадим. Менга осон бўлмади.
Ушбу клубда ўйнагандан кейин доимо соврин олишга ҳаракат қиласан. Чоршанба куни бу йўлда бизни муҳим ўйин кутиб турибди.
Айни дамда ўйиндан ўйинга тайёрланиш жараёни кетяпти. Таркибнинг катта қисми ушбу даврда ўзини кўрсатиши керак", - деди Линдельоф.



