UZ

Сўнгги янгиликлар

03:01Европа лигаси. "Лион" Исроилда 6та гол урди ва бошқа натижалар  1 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ва "Кристал Пэлас" ютқазди (барча натижалар)  0 01:15Мбаппе энг яхши натижалардан бирини қайд этди  0 00:45Европа лигаси. "Рома", "Астон Вилла"дан қийин, "Порту"дан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:19Винисиус ҳамда Хаби ўртасидаги муносабат яхшиланмоқда  1 23:50Луис Энрике: "Оғир ўйинда характер кўрсатдик"  0 23:17Мануэль Нойер: "Ўша вазиятда жуда катта хавф остига қўяётганимни билардим"  3 22:55U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия - чемпион!  4 22:43Эдерсоннинг агенти: "У "Барселона"га мос тушади"  2 22:23ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 21:59Мбаппе Винисиус ҳақида: "У каби футболни тушунадиганлар жуда кам"  1 21:21Киммих: "ПСЖга қарши ўйинимиз футболга кўпроқ ўхшаганди"  3 20:51"Ливерпуль" Слот бўйича қарор қабул қилди  10 20:26ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  7 20:05U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистонни турнирдан чиқариб юборган Италия 3-ўринни қўлга киритди  5

Виктор Кумиков: "Шаҳбоз Эркиновда жароҳат бор эди" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Шаҳбоз Эркиновда жароҳат бор эди"

Про-лиганинг 11-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Андижон" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Учрашув давомида кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Сўнги зарбаларда аниқлик ва совуққонлик етишмаяпти. "Янгиер"га яқиндагина бош мураббий тайинланди ва жамоа кўрсататаётган натижалари ёмон эмас. Бизда ўйин ёмон эмас, вазиятлардан фойдаланиш борасида озроқ камчиликларимиз бор.

- Комилов асли ҳимояда ўйнарди. Бугун у ҳужум чизиғида ҳаракат қилди. Бунинг сабаби нима?

- У аслида ярим ҳимоячи. Вазият талаб этгани учун ҳимояда ўйнаб турганди. Бугун у ҳужумда кўпроқ зарур эди.

- Жамоа тўпурари Шаҳбоз Эркинов захирада қолганини қандай изохлайсиз?

- Эркинов машғулотда жароҳат олганди. Шу сабабдан бугун уни захирадан майдонга туширдик.

- "Ғиждувон" ва "Янгиер" жамоалари билан қайд этилган дуранг Суперлига  йўлланмаси учун имкониятларни пасайтириб юбормадими?

- Йўқ, ҳали олдинда вазиятни тўғрилаш учун етарлича вақт бор.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика