UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  0 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  12 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  4 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

Виктор Кумиков - май ойининг энг яхши мураббийи Янгиликлар

Виктор Кумиков - май ойининг энг яхши мураббийи

championat.asia талқинига кўра май ойининг энг яхши мураббийи деб "Олмалиқ" бош мураббийи Виктор Кумиков тан олинди.

Баҳор фаслининг сўнгги ойида "Олмалиқ" олий лигада тўртта ўйин ўтказиб умуман мағлубиятга учрагани йўқ. Дастлаб жамоа ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" клуби устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Муборакда номдор клублар мағлубиятга учраб қайтаётган бир пайтда "Олмалиқ" сафарда "Машъал" билан дуранг қайд эта олди - 0:0.

Тошкент вилояти дербисида "Металлург" 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Ниҳоят ойнинг охирги ўйинида "Олмалиқ" Ғузорда "Шўртан"ни таслим қилиб қайтишнинг уддасидан чиқди.

Эътибор қилганингиздек, ўтган ойда Кумиков шогирдлари олий лигада ўз дарвозасидан умуман гол ўтказгани йўқ. Бошқа ҳеч бир клуб ўтган ой бундай натижа билан мақтана олмади.

Ўтган ойда "Локомотив" мураббийлар штаби, Жасур Абдураимов "Пахтакор" ва Нўъмон Ҳасанов "Қўқон-1912" ҳам анча яхши ишлашди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида олий лигада "Динамо" мураббийлар штаби, апрель ойида "Қўқон-1912" устози Нўъмон Ҳасанов энг яхши бўлишганди.


 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика