UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17"Бунёдкор" "Навбаҳор" етакчиларидан бирига даъвогарлик қилмоқда  0 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  30 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23

Виктор Кумиков: "Ҳамма ўз билганича ўйнаса, натижа ҳар доим шундай бўлади" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Ҳамма ўз билганича ўйнаса, натижа ҳар доим шундай бўлади"

Coca-Cola Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бунёдкор" (1:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Ҳаммаси режалаштирилганидек, яхши давом этаётганди. Қарши ҳужумларга туриб бера олдик, стандартларга эга бўлдик, аммо 2-голдан кейин негадир пала-партиш ўйин кўрсата бошладик. Футболни тактик тарафдан тўғри ва мураббий айтганидек ўйнаш керак. Ҳамма ўз билганича ўйнаса, натижа ҳар доим шундай бўлади. 

- Мағлубиятга асосий айбдор ким бўлди?

- Кимнидир асосий айбдор деёлмайман. Бутун жамоа ютқазди. Ҳаммамиз айбдормиз. 

- 4 та гол ўтказиб юбориш аламли. Бундай мағлубиятни ҳеч ким кутмаганди...

- Биз ҳам кутмагандик. Биринчи таймда қулай вазиятларни қўлдан бой бердик. Иккинчи голдан кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. Руҳий томондан дош беролмадик. 

Иккита ўйинни ютиб олсак, барчаси яхши томонга ўзгаради. Тўхтаб қолмаймиз, ҳали олдинда кўп ўйинлар бор.

- "Машъал" билан меҳмондаги ўйинда ғалаба қозона оласизларми? Бунга шахсан ишонасизми?

- Бунга доимо ишонаман. Асосийси, футболчилар ўз кучларига ишонишлари. Буни устида ишлаяпмиз, аммо ҳозирча амалда ўхшамаяпти. 

- Жамоага нима етишмаяпти?

- Ўйин сифати етишмаяпти. Ҳамма курашларда ютқазяпмиз. Ҳатто 2 га 1 ҳолатда мағлуб бўляпмиз. Шу тарафдан қийин бўлмоқда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика