UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  8 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  6

Виктор Кумиков: "Кимга қанақа билмадим-ку, ўйин менга ёқди" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Кимга қанақа билмадим-ку, ўйин менга ёқди"

Бугун “Андижон” клуби ўз майдонида Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги гуруҳ босқичининг 2-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилди.

Ўйиндан сўнг, “Андижон” бош мураббийи Виктор Кумиков матбуот анжуманида ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Кимга қанақа билмадим-ку, лекин менга ўйин жуда ёқди. Ҳаммаси яхши бўлди. Кўплаб вазиятларни яратдик, аммо фойдалана олмадик. Ҳаттоки, иккинчи голни ҳам урдик. Нимага ҳисобга олишмади, ҳайронман. Кўрсатган ўйинлари учун ҳамма футболчиларга раҳмат айтаман. Барчаси майдонда ҳаракат қилишди. Суперлига жамоаси билан ўйинда йигитларимиз бироз бўлса ҳам маҳоратини кўрсатишди. Рақиб эса биргина имкониятдан фойдаланиб кетди. Меҳмонларга жиддий ҳужум уюштиришга имкон бермадик. 

Бир сўз билан айтганда, учрашувни яхши ўтказдик. Кўриниб турибдики, йигитларимиз максимал даражада ҳаракат қилдилар. Бундан кейинги учрашувларимиз ҳам шундай ўтса, ҳаммаси яхши бўлади.

Мен ўйиндан қониқдим, натижадан эмас. Биз ютишимиз керак эди. Бизга очко муҳим эмас, энг асосийси, гуруҳдан чиқдик. Мана шу натижа. “Сўғдиёна”ни “Янгиер” билан ўзаро ўйини бор. Агар ўша ўйинда дуранг бўлса, биз биринчи ўрин билан чиқамиз. Мабодо, “Сўғдиёна” ютадиган бўлса, биз иккинчи ўрин билан чиқамиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз гуруҳдан чиқдик. Ўзинглар ҳам ҳисоб-китоб қилиб кўринглар. Ёки бизни ҳали гуруҳдан чиқмади, деб ўйладингларми?", -дейди Виктор Кумиков.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика