UZ

Сўнгги янгиликлар

01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  13 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  5 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  63 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  2

Виктор Кумиков: "Натижадан қониқиш ҳосил қилдим, ўйиндан эса йўқ" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Натижадан қониқиш ҳосил қилдим, ўйиндан эса йўқ"

Про лига 15-туридан ўрин олган "Андижон" – "Турон" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков иштирок этди.

"Бугунги учрашувни ютишимиз шарт эди. Асосийси, натижа. Хатолар кейинги даражада. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Танаффусдан кейин хатолар кузатилди. Бунга нима сабаб бўлганига тушунганим йўқ. Буларни албатта кўриб чиқамиз ва хулоса қиламиз. Қолаверса, ҳимоячиларимиз тартибли футбол ўйнагани йўқ", – деди Кумиков.

- Ўйиндан қониқдингизми?

- Натижадан қониқиш ҳосил қилдим, ўйиндан эса йўқ. Ҳужумда режадагидек ўйин кўрсатдик. Гол урдик ва қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Ҳимояда эса ишларимиз ўзимиз кутганчалик чиқмади. 

- Охирги дақиқаларда жамоага нимадир бўлдими?

- Айтдим-ку, мен ҳам тушунмадим. Асосий хато марказий ҳимояда юз берди. Адашмасам, учта ҳолатда ҳимоячиларимиз ўз даражасида ўйин кўрсатгани йўқ. 

- "Турон" охирги дақиқага қадар ҳужум қилди...

- Албатта, рақиб 0:1 ҳисобида ютқазяпти, табиийки, улар ҳужумга ўтишади. Хаттоки, марказий ҳимоячилари ҳам ҳужумда кўриниш берди. Менга қолса, кўп ҳужум қилиб, ютқазгандан кўра ҳимоявий ўйнаб, ғалаба қозонганимиз яхшироқ.

- Кейинги ўйинга тактика қандай кўринишда бўлади?

- Фақат ютуқ учун бўлади, албатта.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика