UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Саудия Арабистони стадионлар қурилиши учун қарз беради  1 15:55Италиялик ҳужумчи Ўзбекистонга қайтиши мумкин  4 15:28Манба: ОКМК ярим ҳимоячиси "Насаф"га ўтмоқда  4 15:08"Андижон" яна дуранг ўйнаган ОЧЛ 2 ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:40Витиньяга аталган оқшом, Мбаппедан покер, "Интер"нинг илк мағлубияти ва "Спортинг" ТОП-8да  0 14:21"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади  29 13:53Мадуэке: "Жамоадошларим ва мураббийлар штаби менга ишонади"  0 13:26"Барселона" ҳимоячиси келажагини жамоага бағишлашга тайёр  3 12:58Тимур Кападзе: "Индонезияга бу ердаги муҳитни кўрай деган мақсадда келдим"  18 12:31Про лига-2026 иштирокчилари ўрганилмоқда  1 11:59Кейн: "Мағлубиятдан ваҳимага тушмаслигимиз керак"  1 11:25Саидазамат Мирсаидов: "Пахтакор"га қарши кечадиган мавсумнинг сўнгги баҳсини ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз"  1 10:35Слот навбатдаги мағлубиятга изоҳ берди  11 10:07Мбаппе EЧЛ рекордини ўрнатди  15 09:40"Мен ўзимни оқламоқчи эмасман." Компани "Бавария"нинг "Арсенал"дан учралган мағлубиятига изоҳ берди  3

Виктор Карпенко: "Пахтакор" каби рақиблар билан ўйинлар олдидан футболчиларга ортиқча мотивация бериш шарт эмас" Янгиликлар

Виктор Карпенко: "Пахтакор" каби рақиблар билан ўйинлар олдидан футболчиларга ортиқча мотивация бериш шарт эмас"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Виктор Карпенко фикрларини билдирди.

"Хайрли кеч. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Чунки "Бунёдкор" улар учун ўйнайди. Йигитлар охиригача курашишди ва хақли ғалабага эришишди. Икки хил бўлим гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимдан фарқли равишда иккинчисида вазиятлар кўп яратдик. Ўйлайманки, ўйин мухлисларга манзур келди", - деди Карпенко.

- Футболчиларни ўйиндан аввал ва танаффусда қандай руҳлантирдингиз?

- "Пахтакор" билан ўйинларга ортиқча мотивация шарт эмас. Бу жамоа юртимиз байроқдори. Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони. Йигитларнинг ўзи барчасини ҳис қилиб турганди. 

- Дилшод Жўраев ва таркибдаги йўқотишлар ҳақида...

- Дилшод Жўраев ангина билан касалланди. Умуман олганда Сафоев ва Жўраев соғлиги билан боғлиқ муаммоси бор. Бошқа йўқотишлар йўқ.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика