UZ

Сўнгги янгиликлар

21:14"Андижон" "Лион" ва "Рейнжерс" рекордини такрорлайдими?  0 20:59ОЧЛ-2. Барча ўйинида дуранг қайд этган "Андижон"да ҳалиям кейинги босқич учун имконият бор  3 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди  108 19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  20 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  20 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  22 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  7 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  8 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  11 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  14 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  17 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  22 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2

Виктор Карпенко: "Ҳар сафар ўзимизга ўзимиз голлар олиб келяпмиз" Янгиликлар

Виктор Карпенко: "Ҳар сафар ўзимизга ўзимиз голлар олиб келяпмиз"

Coca-Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Қизилқум" (1:2) учрашуви сўнг мезбонлар устози Виктор Карпенко фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Ўйин қизиқ кечди. Иккала жамоа дарвозаси олдида ҳам ҳужумлар кўп бўлди. Мухлисларимизга охирги дақиқагача бизни қўллаб-қувватлаб турганликлари учун раҳмат деб қоламан. Йигитлар ҳам охиригача ҳаракат қилишди. Бугун ижрочиларнинг маҳорати борасида "Қизилқум" устун бўлди.

- Нега биринчи бўлимда "Бунёдкор" ёмон таассурот қолдирди? Фақатгина биринчи голни ўтказганингиздан сўнггина ўйнашни бошладингиз...

- "Қизилқум" кучли ўйинчиларга эга бўлган тажрибали жамоа. Биз ўйинни бошқараётгандек эдик. Аммо йўл қўйилган хато голга олиб келди. Дарвозамиз олдида вазиятлар унчалик ҳам кўп бўлмаганди, биз тўпни назорат қилаётгандик. Юқорида айтганимдек, биз ҳар сафар ўзимизга ўзимиз гол олиб келяпмиз. Биз бу хатоларни тўғирлашга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча эса бунинг имкони бўлмаяпти. Бугун ҳам иккала голда тўпни ўзимиз олдирдик. Икки тўп фарқини эса йўққа чиқариш қийин бўлди. Аммо йигитларим охиргача ҳаракат қилишди ва битта гол уришди. Иккинчи голни киритишнинг эса имкони бўлмади. 

- Побулич ва Могилевецнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Ҳозирча улар жисмоний томондан тўлиқ тайёр эмаслар. Сабаби, икки футболчи ҳам ярим йил давомида катта футбол ўйнамаганлар. Машқ қилиш бошқа, ўйинларда майдонга тушиш бошқа. Икки марта майдонга тушиб ўйин темпига мослашиш бироз қийин бўлади. Уларга вақт керак. Машғулотларга келсак, йигитлар ҳаракат қилишмоқда. Албатта, легионерлардан кўпроқ нарса кутамиз. Аммо улардан олдинги даражаларини талаб қила олмаймиз. Ярим йил ўйнамасангиз, бу ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика