UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Африка кубоги. Нигерия Тунисга ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 02:52Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Алавес"ни мағлуб этди  19 02:42А Серия. "Милан" — "Ювентус" ўйинида ҳисоб очилмади  0 02:40Лига 1. ПСЖдан йирик ғалаба, Рамос гол урди  9 01:14Ўз тенгқурлари ичида фақатгина бир футболчи Мбаппе ва Холанд билан бир поғонада бормоқда  4 00:47Футзал. Евро-2022. "А" гуруҳида 2-тур баҳслари ўтказилди  2 00:20Африка кубоги. Илк чорак финалчи пенальтилар сериясида аниқланди  3 00:11Ла Лига. "Алавес" — "Барселона". Асосий таркиблар маълум  34 00:03Лига 1. ПСЖ — "Реймс". Рамос асосий таркибда!  10 00:00А Серия. "Рома" "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов майдонга тушмади  21 23:49А Серия. "Милан" — "Ювентус". Асосий таркиблар маълум  9 23:30АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  62 23:27Бундеслига. "Бавария" "Герта"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  4 23:11Африка кубоги. Нигерия – Тунис. Таркиблар маълум  3 22:58Бензема "Реал" таркибида илк маротаба пенальтидан фойдалана олмади  18

Виктор Жалилов: "Агар биринчи даврадан келиб чиқиб фикр юритсак, жамоамиз гўё тўфонга тушиб қолган кемага ўхшарди" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Агар биринчи даврадан келиб чиқиб фикр юритсак, жамоамиз гўё тўфонга тушиб қолган кемага ўхшарди"

Суперлиганинг якуний 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Қўқон-1912" (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Мураббий сифатида бу ўйин албатта, мен учун жуда оғир ўтди. Тезкор гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик ўйин тизгинини қўлга олдик, гол ҳам урдик, кейинчалик кўплаб вазиятлар яратишимизга қарамай, улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса концентрацияни йўқотишимиз оқибатида рақиб иккита тўп киритди. Қаердадир футболчилардаги чарчоқ ўз сўзини айтди, қаердадир эътиборсизлик панд берди. Лекин йигитлар борларини беришга ҳаракат қилишди, футболда шунақа ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Ваҳоланки, иккинчи бўлимда ҳам бир нечта имкониятларга эга бўлдик, баъзи вазиятларда “Қўқон-1912” дарвозабони яхши ҳаракат қилган бўлса, айрим ҳолларда гол уриш учун футболчиларимизга бир оз маҳорат етишмади. Умумий ҳисобда, ҳужумлар ва зарбалар сони бўйича рақибдан устунликка эришдик. Аммо футболда ҳар доим ҳам кўп ҳужум қилган жамоа ғалаба қозонавермайди. Қайсидир маънода, бугун омад ҳам қўқонликлар томонида бўлди.

- “Навбаҳор”нинг жорий мавсумдаги иштироки ҳақида нима дея оласиз?

- Биласизми, агар биринчи даврадан келиб чиқиб фикр юритсак, жамоамиз гўё тўфонга тушиб қолган кемага ўхшарди. Бир ўйинда ғалаба қозонсак, бирида ўз майдонимизда очко йўқотдик, кейин эса меҳмондаги учрашувларда очко олдик. Барқарорлик етишмади. Иккинчи даврада эса ўйинда мувозанатни тиклашга эришдик, “кема” ҳам тўғри йўлига тушиб, равон “сузиш”да давом этди. Афсуски, қайсидир паллаларда айнан барқарорликнинг етишмаслиги панд берди. Бу йилги чемпионат жамоа учун йўқотишли бўлди, демаган бўлардим, мавсумдан негативга қараганда кўпроқ позитив олдик. Ўйинларни таҳлил қиламиз, қаерда ижобий жиҳатлар бор, қаерда камчиликлар мавжуд, шундан келиб чиқиб, келгуси мавсумга тайёргарлик олиб борамиз.

- Иккинчи бўлимда нега яхши ўйин кўрсатиб турган Эҳсони Паншанбе алмаштирилди? Ўша вазиятда кўп имкониятлардан фойдалана олмаган Забиҳилло Ўринбоевни нега ўйиндан олмадингиз?

- Ҳужумлар ва стандартлар пайти ҳаводаги яккакурашларда қатнашиши учун Забиҳиллони майдонда қолдирдик. Ўринбоев фаоллик кўрсатди, фақат сўнгги паллада унга омад етишмади. Учрашув охирида унинг ҳам чарчаганини сезгач, ўрнига бошқа футболчини туширдик. Паншанбенинг алмаштирилишига сабаб шу.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

+8   
27 ноя 20:19:15
Davron Mirzakulov
Hurmatsiz CA a'zolari, most betni reklama qilishni bas qilinglar, haromdan topganlaring yuqmaydi bir joylaringdan urib ketadi. Yomon ko'rishinglar aniq bu gaplarni, lekin haromga boshlash yahshi kasb emas
+5   
27 ноя 21:21:11
azamlawer
Бабаянни йўқотинглар
+5   
27 ноя 20:39:53
Mirali Hcerali
Навбахор доимо 7 у'ринда юрсин К,у'к,он чемпион бу'лсин
+2   
27 ноя 20:13:19
Жим Керри
Навбохор ОМАД берсин янги МАВСУМДА кимлар нима деса десин барбир мухлислик килаверамиз коласанми ютасанми барбир тарихинг бор кучли жамо бугансан БУНДАН кегин.хам.буласан ким муррабий булишидан каттий назар бизга яхши натижа керак Жалилов га яхши тилаклар билдириб коламн
+1   
27 ноя 22:50:57
Ррр
Энди 5 чи уринди урнига 5/1 киловир хирич
+1   
27 ноя 22:47:55
Dilshodbek110272
Давомли булсин
+1   
27 ноя 20:50:15
Kazim.
Davron Mirzakulov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Telegramdan kuzatib borsez ko'rasiz, siz ham sherikmisiz dikan srazi kalla qoyvosiz
Man qarwiman bunaqa narsalarga, lekin kim nimani internetdan kursa qiziqsa uwanaqa narsalar ciqib keloradi
+1   
27 ноя 20:19:55
Юсупов Мансурбек
Бу мураббийларни хаммаси чарчок чорчок дейди 2022 йилдан хаммаси 14 эмас 16 жамоа булсин дейди уйинлар сони кам деб йиглайди узи шу 26 та уйинга ярамаяптилар яна уйинлар сони каммищ булар хаммаси уйинлар сонини купайтириб давлатдан пул ундириш максад килганлар
+1   
27 ноя 20:00:11
ISM-1964
Мен бу Йилги мавсумда навбахорда жумбокли ўйин бўлди, бу хам бўлса забихуллони ўйини ,нега шу ўйинчи кўп ўйинларда пўкни калла килди, хеч кандай ўйин кўрсатмади, камандани яхши ўйин ларини расво килди, гол урмаса канака натижа бўлади, эндиги умид яна келаси мавсум дан, келаси йилдан бабаян кўлга олади дейиляпти, лекин эплайди камандани, агар арман камандани бошкарса, биз мухлислар учун зўр вариант, сабаби каманда билан мухлислар Бошка шахарга чикамиз, хам тижорат, хам зираот дейилгандай, ОМОН бўлайлик, кўрамиз,
+1   
27 ноя 19:58:17
F/C Andijon
Виктор Жалилов Анжижон билан уйнаган уйин кани??? Куконд1912 билан уйин ноль!!!! Ана сизга (5) урин!!!! Эх Виктор Жалилов
   
27 ноя 20:39:36
Зокиржон 1977
Шу инсонга командамиз болларига хаммасига катта рахмат .Шу супперрр лигамизда уйнаб 6 чи урин олишди узи осонмас .Кейинги йилги уйинларда омад! Нима булса хам биз мухлислар Навбахор билан доим биргамиз.
   
27 ноя 20:39:21
Davron Mirzakulov
Kazim. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2yildan berip kiraman shu saytga lekin Manda umuman ciqmedi shu reklamasi. Sizga nme ciqadi
Telegramdan kuzatib borsez ko'rasiz, siz ham sherikmisiz dikan srazi kalla qoyvosiz
   
27 ноя 20:33:27
Kazim.
Davron Mirzakulov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hurmatsiz CA a'zolari, most betni reklama qilishni bas qilinglar, haromdan topganlaring yuqmaydi bir joylaringdan urib ketadi. Yomon ko'rishinglar aniq bu gaplarni, lekin haromga boshlash yahshi kasb emas
2yildan berip kiraman shu saytga lekin Manda umuman ciqmedi shu reklamasi. Sizga nme ciqadi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика