Видалнинг олдида икки вариант бор
18 авг 2019 11:57
Янгиликлар
Видалнинг олдида икки вариант бор
"Барселона" раҳбарияти ярим ҳимоячи Артуро Видални сотиб юбориш ниятида.
"Sport.es" хабарига кўра, чилилик футболчига ПСЖ ва "Интер" каби жамоалардан қизиқишлар бўлмоқда. Каталонияликлар унинг трансферидан 20 миллион евро ишлаб олишмоқчи бўлиб туришибди.
Қайд этилишича, Видаль ушбу ёздаёқ жамоани тарк этиши мумкин. Унинг "Барселона" билан шартномаси 2021 йилга қадар давом этади.
Ўтган мавсум чилилик футболчи Ла Лигада 33 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатма берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар