Видаль "Арсенал" "Бавария"га қарши немис жамоалари каби ўйнамаслигига умид қилмоқда

Aslanov Jasurbek
13 фев 2017, 15:00
"Бавария" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль мухлисларга "Арсенал"га қарши баҳсда унинг жамоаси бор кучини кўрсатишини айтди.

"Германияда "Бавария" билан баҳсларда жамоалар ўз дарвозаси олдига туриб олади. Чемпионлар лигасида эса рақиблар сен билан тенгма-тенг ўйин олиб боришга интилади. "Арсенал" Англия чемпионатидек ўйин кўрсатади деб умид қиламан. Чемпионлар лигасида жамоалар ҳужум қилиши керак, шунда мухлислар ҳақиқий "Бавария"ни кўришади" - дейди Видаль.

"Бавария" ва "Арсенал" ўртасидаги илк баҳс 15 февраль куни, жавоб ўйини эса 7 март куни ўтказилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: tz