"Вест Хэм" Рид учун 20 миллион фунт сўрамоқда

Narzulla Saydullayev
12 дек 2014
"Вест Хэм" устози Сэм Эллардайс ҳимоячи Уинстон Ридни бошқа клубга 20 миллион фунт эвазига сотишга рози.
Жамоанинг етакчи ҳимоячиларидан бири бўлган Риднинг амалдаги шартномаси ёзда тугайди. Янги Зеландиялик футболчи келишувни узайтирмоқчи.

Ушбу вазиятдан АПЛнинг топ-клублари фойдаланиб қолишмоқчи. "Вест Хэм" Уинстоннинг трансфер нархини 20 миллион фунт қилиб белгилади.

"У ҳеч қаерга кетмайди. Фақат қайсидир клуб 20 миллион фунт берса кетиши мумкин".

"Агар кимдир унинг шартномаси тугамоқда шу боис арзонга сотиб оламиз деб ўйласа, ундан кўра Ридни ёзгача сақлаб қоламиз", - дейди Эллардайс Sky Sports нашрига.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fapl.ru