"Вест Хэм" ПСЖ футболчиси билан шартнома бўйича келишувга эришди

Alisher
16 авг 2022
"Вест Хэм" ПСЖ ҳимоячиси Тило Керернинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Англия клуби битимни якунлашга яқин. "Болға урарлар"нинг вакиллари кеча 25 ёшли немис билан учрашишди ва шартнома бўйича келишувга эришишди.

Керер ўтган мавсум ПСЖ таркибида 34та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.

Transfermarkt футболчини 22 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano