

Лондонликлар 23 ёшли марокашлик футболчи учун бонуслар билан бирга 33 миллион евро таклиф қилишди, аммо испан клуби рад жавобини берди.
"Севилья"нинг мавсум сўнггига кўра молиявий аҳволини ўнглаб олиш Эн-Несирини сотиш эҳтимоли бор.
"Вест Хэм" ўз ўрнида қишки трансферлар ойнаси сўнггига қадар таклифни 40 миллион еврога қадар оширмоқчи.
Эн-Несири Ла Лигада 19та ўйинда 12та гол урган ҳолда тўпурарлар жадвалида Луис Суарес ("Атлетико") билан етакчилик қилмоқда.



