

“Болғачилар” бош мураббийи Дэвид Мойес, Боуэннинг товони лат егани ҳақида айтди, аммо бир нечта текширувлар футболчида муаммо йўқлигини кўрсатди. Шифокорлар 25 ёшли вингерга аниқ ташхис қўя олишмаяпти.
“Уч ёки тўрт марта сканердан ўтказдик ва жиддий ҳеч нарсани кўрмадик, аммо ҳали ҳам муаммо нимадалигини аниқлашга ҳаракат қилмоқдамиз”, дейди Мойес.



