UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 0:0 (матнли трансляция)  32 19:00Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:40"Байер" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  0 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  9 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  3 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  14 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  1

Веско Стешевич: "Биринчи голдан сўнг рақибда ҳам бир нечта имкониятлар бўлди" Янгиликлар

Веско Стешевич: "Биринчи голдан сўнг рақибда ҳам бир нечта имкониятлар бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 20-тури доирасида "Металлург" – "Андижон" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Веско Стешевич қуйидагича фикр билдирди.

"Нима дейишим мумкин? Дастлаб жамоамдаги ўйинчиларни ғалаба билан табриклайман. Жуда керакли бўлган учрашувда ғалаба қозонганимиз мени хурсанд қилди. Бундан кейин ҳам яхши ҳаракат қилиб, турнир жадвалида янада юқорига кўтарилишга интиламиз. 

Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Ўйлайманки, биринчи бўлимдаги 1:0 ҳисоби адолатли бўлди, деб ҳисоблайман. Иккинчи таймда ҳам ўйинни ўз назоратимизга олдик ва иккинчи голни ҳам киритишга муваффақ бўлдик. Биринчи голдан сўнг рақибда ҳам бир нечта имкониятлар бўлди. Шунга қарамай, вазиятни ушлаб қолдик ва иккинчи голни ҳам урдик. 

Имконият даражасида ҳаракат қилиб, ҳисобни ушлаб қолдик. Бир неча кун аввал биз дербида майдонга тушгандик. Ўшанда кўп энергия сарфлагандик. Шунга қарамай, бугунги ўйинда иккинчи бўлимда ҳам вазиятни қўлдан чиқармасдан, яхши ҳаракат қилдик. Муҳими, 3 очкони қўлга киритдик. Бу бизга жуда керакли ғалаба эди", - деди Стешевич.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика