

ЖЧ-2010дан сўнг Марадона Веронни сотқин деган ва футболчи ҳамда унинг отаси ҳақида ҳеч нарса эшитишни истамаслигини айтган.
"Марадона билан юзма-юз гаплашишга йўқ демасдим. У сотқинлик ҳақида гапирди, аммо унинг сўзлари ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Диегога айбдор керак эди ва мени танлади. Марадона билан муаммоим бўлмаган. Камера олдида бундай гапларни гапириш осон. Гапираётган одам ёнингда бўлса бошқа гап" - дейди Верон.



