

"Ҳа, "Ювентус" А Сериянинг энг кучли жамоаси деганимни тан оламан. Аммо бу гап Роналдунинг кетишидан олдин айтилган. Ҳозирги яққол фаворит эса - "Интер". "Ювентус" 25-30 голни йўқотди. Криштиану яхши ҳолатда эмас деб айтганлар энди бахтли. Айни дамда ундан кучлироқ ҳужумчи йўқ", - деди Вьери.
Роналду "Ювентус" таркибида 134 ўйинда 101 гол ва 22 ассист қайд этди. Ўтган мавсумни жамоа 4-ўринда якунлади. "Интер" эса чемпионликни қўлга киритди.



