Венгрия ТЖ аъзоси “Челси”га ўтиши аниқ бўлди

Eldor Akmurzayev
7 дек 2021
Венгрия термаси устози Марко Росси “Фенербаҳче” ҳимоячиси Аттила Салаининг “Челси”га ўтишини ошкор қилди.

“Термадан кимнидир ажратиб кўрсатишим қийин, аммо ҳозир менга Аттила Салаи жуда ёқмоқда. У “Фенербаҳче”да ўйнайди, лекин “Челси”га йўл олмоқда

Испан грандлари унга алоҳида қизиқиш билдирганди, аммо унинг “Челси”га трансфери аллақачон ҳал қилиб бўлинган. Бироқ, у Италияда ўзини кўрсатиши ҳам мумкин эди”, дейди Росси.

Маълумотларга кўра, “кўклар” 23 ёшли венгрияликнинг хариди учун 20 млн фунт сарфлайди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Goal