

"Мен Хоэлни жамоада сақлаб қолмоқчи эдим. У бир неча йилни ижарада ўтказди, аммо ҳозир у учун ҳал қилувчи пайт келди. Сен бир клубга тегишли бўлиб, бошқа жамоаларда ижарада ўйнасанг мураббий сенга ишонч билдирмаётган бўлади.
Кэмпбелл ўнг қанотда ва ҳужум марказида ўйнаши мумкин. Унда Жиру ва Уолкоттнинг баъзи қобилиятлари бор. Хоэль дарвозага тескари туриб ўйнашни ёқтиради, аммо яхши дриблингга эга" - дейди Венгер.



