UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  1 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  6 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ўзбек клублари яна давлатга қайтарилди Янгиликлар

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ўзбек клублари яна давлатга қайтарилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан "Бунёдкор" ва "Пахтакор" футбол клубларининг давлат улуши Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтди ва ҳар икки клуб бош ҳомийлари сифатида ҳам шаҳар ҳокимияти кўрсатилди

Худди шундай ҳолат "Динамо" ва "Навбаҳор"га ҳам тегишли. Уларда ҳам ҳар икки устунда вилоят ҳокимликлари кўрсатилган.

Шунингдек, "Нефтчи", "Шўртан" ва "Сурхон" клубларининг давтлат улуши ҳам вилоят ҳокимликларига ўтади. Аммо ҳомий сифатида уларга мос равишда ФНҚИЗ МЧЖ, Ҳудудгазтаъминот АЖ ҳамда Ўзбекгидроэнерго АЖ бириктирилган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги қўшимчасига "Насаф"ни Шўртан газ кимё комплекси МЧЖга, АГМКни Олмалиқ КМК АЖга, "Бухоро"ни БНҚИЗ МЧЖга, "Локомотив"ни Ўзбекистон темир йўллари АЖга, "Металлург"ни Ўзметкомбинат АЖга, "Машъал"ни Ўзбекнефтгаз АЖга қайтаради.

Аввалроқ мазкур 13 та клуб Давлат активларини бошқариш агентлигига қабул қилинган бўлиб, кейинчалик агентлик бу клубларни сотиши кераклигини белгиланганди. Бироқ ОФК барча клублар бир ташкилотга тегишли бўлиши мумкин эмаслиги баён этилган Лицензиялаш регламенти билан бунга қарши чиқди. Шундан келиб чиқиб, ВМ профессионал футбол клублари устав капиталидаги давлат улуши ва хўжалик жамиятларининг улушларини баланс қийматига ошириш ҳисобига берилиши ва кейинчалик белгиланган тартибга сотилиши бўйича қарор чиқарди. Яъни, 2030 йилга қадар бу 13 клуб барибир сотиб улгурилиши керак", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида. 

Рейтинг: -49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика