Варди Саудия Арабистони жамоаси таклифини рад этди

Sherzod Nurmatov
29 июн 2023
"Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди Саудия Арабистонининг "Ал Ҳалиж" клуби таклифини рад этди.

Манбага кўра, Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш футболчи ва унинг оиласига тўғри келмайди.

36 ёшли ҳужумчининг "тулкилар" билан амалдаги шартномаси тугашига 1 йил қолди. 

Футболчи ҳали "Лестер"нинг янги бош мураббийи Энцо Мареска билан кўришиши ва келажагини муҳокама қилиб олиши керак.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports