Варди: "Германияга қарши учрашувдан сўнг телефоним "ўлди", у ерда тонналаб хабарлар бўлса керак"

Aslanov Jasurbek
28 мар 2016, 17:43
Англия терма жамоаси ва "Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди Германияга қарши ўртоқлик учрашувидан (3:2) сўнг, унинг телефонига кўплаб хабарлар келганини айтди.

"Афсуски телефоним "ўлди", шу сабабли кимгадир жавоб берадиган холатда эмасдим. У ерда тонналаб хабарлар бўлса керак, шу сабабли телефонимнинг қуввати тугаб қолди" - дейди ҳужумчи.

29 ёшли футболчи 31 йил ичида Англия терма жамоаси сафида гол урган биринчи "Лестер" ўйинчиси бўлди. Ундан олдингиси (1985) Гари Линекер эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Times