

"Биз жуда хафамиз. Ўйинда бор кучимизни бердик, рақибга таслим бўлмадик. Бугун бир соат футбол ўйнамадик.
Аммо қайтишни уддаладик, ҳатто ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Мен бу жамоа билан фахрланаман.
Жамоа матонат, бирдамлик ва ғалабага ишонч каби хислатлари билан ажралиб туради. Бу фазилатлар финалга чиқиш имконини берганди. Аммо бу ғалаба қозониш учун етарли бўлмади", - деди Варан.



