UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  16 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

VAR тизими 2024/25 йилги мавсумда ОФКнинг барча клуб мусобақаларида жорий этилади Янгиликлар

VAR тизими 2024/25 йилги мавсумда ОФКнинг барча клуб мусобақаларида жорий этилади

Осиё клублари футболи янги даврга қадам қўйишга тайёрланмоқда.

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ўзининг янгиланган учта мусобақасида, шунингдек, Осиё аёллар Чемпионлар Лигасида Видеоёрдамчи ҳакам (VAR) тизимини жорий этиш орқали ҳакамликнинг энг юқори стандартларини сақлаб қолмоқчи.

Янги жорий этилган ОФК Элит Чемпионлар Лигаси мақомига кўра, қитъанинг энг яхши 24 жамоаси шон-шараф учун кураш олиб боради, шу йилнинг сентябрь ойида бошланадиган Лига босқичида VAR тизимидан фойдаланилади.

Октябрь ойида бошланадиган ОФК аёллар Чемпионлар Лигасининг ярим финаллари ва финалда VAR тизими ишлатилади. Бу Конфедерациянинг қитъада аёллар футболини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга эътибор қаратаётганини англатади.

Шу билан бирга, ОФК Иккинчи Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларидаги ҳакамлар учун VAR ёрдами плей-офф босқичидан бошлаб мавжуд бўлади. 32 та жамоа иштирок этадиган мусобақа сентябрь ойида бошланади.

20 та жамоадан иборат ОФК Чақирув Лигасида ушбу технология 2025 йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган финал босқичида қўлланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика