UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Виктор Кумиков: "Рақиб фэйр-плейга риоя қилмади"  6 18:53Ла Лигадаги навбатдаги сенсация. 5та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлган "Алавес" "Атлетико"дан устун келди!  16 18:47Ансу Фати: "10-рақам - бу босим, аммо "Барса"да ўйнашнинг ўзи босимни англатади. Бу дунёнинг энг зўр клуби"  11 18:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" пенальтидан тўп киритолмаган ўйинда "Астон Вилла" ғалаба қозонди  136 18:30Суперлига. "Пахтакор" - "Турон" 1:0 (матнли трансляция)  6 18:28"Қўқон-1912" - "Андижон" 1:1. Highlights  8 18:22Эден Азар учун Лондон клуби даъвогарлик қилмоқда, бу "Челси" эмас  8 18:20АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Челси"ни таслим этди  111 18:16ЎФА навбатдаги ҳисобот-сайлов конгресси қандай ўтди? Томоша қилинг  1 18:00А Серия. "Милан" "Специя" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  8 18:00Суперлига. "Андижон" Қўқонда сўнгги сонияларда белгиланган пенальти эвазига ғалабани қўлдан чиқарди  78 17:48ЎФА ҳисобот-сайлов конгрессидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:24Ўзимизнинг карикатура: Ўзбекистон Эронга 8та гол урди  12 17:12А Серия. "Специя" - "Милан". Мальдини илк бор асосий таркибда  8 17:00Olamsport: Гандболчиларимиз жаҳон чемпионатига йўл олишди, Жошуа - Усик жанги трансляцияси ва бошқа хабарлар  0

VAR қачон Суперлигани тўлиқ қамраб олади? Янгиликлар

VAR қачон Суперлигани тўлиқ қамраб олади?

Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсуми ҳақида гап кетса, Video Assistant Referee тизими иштирокидаги ўйинлар сонининг камлигидан нолийдиганлар етарлича.

30 июль куни ЎФА ҳакамлик-инспекторлик қўмитаси раҳбари Эркин Бахтиёров сайтимизга берган интервьюсида 2-давра ўйинларида Video Assistant Referee тизимини кўпроқ ўйинларга жалб қилиш мақсадида янги техникалар олиб келингани ҳақида гапирганди. Бу борада кенгроқ маълумот олиш учун Диёр Имомхўжаев билан боғландик. ЎзПФЛ раҳбаридан бу тизимнинг истиқболи, давлат имтиҳонларининг футболга таъсири ва Про-лига борасидаги саволларимизга жавоб олдик.

ПФЛ режаси

— Янги техникалар 13-тур доирасида пойтахтда ўтказилган ўйинларда синовдан ўтказилди. Режа шундай: мавсум охирига қадар ВАР ишлайдиган ўйинлар сонини 1 та турда 4-5 тага чиқарамиз. 2-давра бошидан шундай бўлади.

ВАР ишлайдиган ўйинлар рўйхати қандай шакллантирилади?

— Бунга қадар марказий ўйинларни танлашга ҳаракат қилинаётган эди. Энди бу жараённи қуръа орқали аниқлаш варианти бор. Қуръа бўлса ҳам, биз фақат йўналишни саралаб олишимиз мумкин. Биласиз, водий ёки пойтахтда 1 кунга 2 та ўйин қўйилмайди, кетма-кет кунларда бўлади. Шунда 1 та йўналиш водийга борадиган бўлса, 1-кун "Қўқон-1912", кейинги кун эса "Навбаҳор" ёки "Андижон" иштирокидаги ўйинда ишлайди. 2-йўналиш зиммасига "Сўғдиёна" ва "Насаф" кирса, 3-си Тошкентдаги ўйинларни қамраб олади.

Муборак ва Термиздаги стадионларда  ВАР ишлаши учун шароит йўқ. Буни келаси мавсумга тўғриласа бўладими?

— Йўқ. Келаси мавсумдан тўғрилаш учун Термизга КТС олиб келишган. Бу телевидениега боғлиқ ҳолат. Бизда КТСларнинг камералари кам. Мисол учун, энг катта КТСда 8 та камера бўлса, қолганлари 6 талик, айрим ўйинларда 4 та камера ҳам ишлайди. Термиздаги ўйинни 2 та камера орқали олишади. Шунинг учун ҳам такрорий лавҳалар йўқ. ВАР шундай технологияки, унинг ичида ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлайдиган 2 та камераси бўлиши керак. Аммо, бизга олиб келинганда камера қўшилмаган. Шу туфайли телевидениенинг 2 та камерасини ВАРга олиб беришга тўғри келяпти. Бу трансляция сифатини туширади.

Ҳозир бу борада талаб қўйганмиз. Мен шу ерда бўлсам, келаси мавсумгача барча техникаларни тўлдиришга ҳаракат қиламан. 

ВАР қачон барча ўйинларни қамраб олади?

— Шунга ҳаракат қиляпмиз. Насиб бўлса, 2022 йилги мавсумнинг барча ўйинларида ВАР ишлайди. Шунда ҳам Сурхондарё телевидениеси талабга жавоб берса. Чунки Тошкентдан йўлга чиққан КТСнинг Термизга етиб бориши 2 карра харажатли иш.

Тез орада тест имтиҳонлари бошланади. Бу футболга қанчалик таъсир қилади?

— Аллақачон таъсир қилишни бошлади. Мен Тошкентда бўлганим учун "Пахтакор" ва "Бунёдкор"даги ҳолатни ўзим назорат қилдирдим. Шунақа қиляпмизки, парталар ўйинга таъсир қилмайдиган жойларга қўйиляпти. Хабарингиз бор, бу йил тест имтиҳонлари кечқурун ўтказилади. Биз жамоалар стадионга кириб-чиқиши учун ҳалақит қилмасликларини илтимос қиляпмиз. Лекин, баъзи клублар бунинг устида ишламаяпти. Бугун Жиззахдан хабар келди. Эътибор қилинг, ДТМ стадионга келиб хоҳлаган жойига ўтиргиси келади. "Сўғдиёна" мутасаддилари бу борада музокара қилиб, парталарни стадион атрофига жойлаштириши керак.

"Насаф"даги барча муаммолар бартараф қилиндими?

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
01 авг 17:25:28
Пахтакор 1972
Барчаси Диёрни узини кулида эмас,шундай экан унга хам У.Ф.А.си хам ёрдам бериши керак.Мтрк га купрок камералар олдириш буйича ёрдам беришлари керак,Диёр уз имкониятидан келиб чикиб яхши ишламокда,бир вактлар Пфл директори булган Ф.Магемедов йилда бир марта интервю бермасдан ишлаган ва Пфл ни бошкарган,хозир Диёрни хохлаган мавзу буйича журналистлар чакирса жон деб жавоб кайтармокда,мен шахсан Диерни олиб бораётган ишларини макуллайман.
   
01 авг 14:25:08
MYU&LIVERPOL
Oyin sifati owiwi uchun muxlisla stadionni toldirib otiriwi kere futbolci va murabbiyga bosim qiliwi kere. Muxlislar Ufa yoki PFLdan bir nimalani talab qilurmasdan ozi muxlislik qiladigan klub mutasaddilaridan klubning istiqboli ucun xalol iwlawini talab qiliwsa wunda futbol rivojlanadi oyin sofati oshadi. Baxi bir qoyfaxm muhlisla ozlari osirib qoysayam PFL yoki UFAni aybdor dib gapiriwadi. Birovni mexnatini qadrlamagan inson yaxwilikka noloyiq insondur.
   
01 авг 14:17:13
Murodov Bekzod
Вар варлаб кариллагунча варди камерасини сонини тугирлела олдин шуям варит 4 та камераси бор уям качестваси мусир хотя бы варатани оркасига камера куйишни урганила олдин !! Варварлаетган хозирги санлани "варларинг" Бир тийинга киммат
   
01 авг 14:11:59
JAFAR FC QIZILQUM
VAR superligani qachon tark etadi deyilsa to'g'riroq bo'lardi
   
01 авг 14:05:05
Doni88
VAR kameralasiz bir tiyin. Mana kecha Pahtakor oʻyinida ofsayitdi toʻliq yaxshi kadrdan olingan joyi yoʻq. Kamerala koʻpaymasakan VAR bir tiyin. Klubla qachonki bit tiyinga qimmat liganer omasdan oʻziniki PRAJEKTORIGA, KIYINISH XONASIGA, KAMERALAGA ishlatsa oʻshanda futbolimiza sal rang kirardi. Faqat rang kiradi oʻyinimiza sifat xali oʻshmasa kere
-1   
01 авг 14:32:16
Doniyor Qambarov
Tassavur qiling Camp nouda intizon testlari boʻlmoqda
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика