Ван Нистелрой: "Гакпони сақлаб қолишни хоҳлаймиз"

Alisher
23 авг 2022
ПСВ бош мураббийи Руд ван Нистелрой ҳужумчи Коди Гакпонинг "Манчестер Юнайтед"га эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик МЮга манчестерликлар "Аякс"дан Антонини харид қила олмаган тақдирда ўтиши мумкин.

"Сўнгги пайтларда жуда кўп миш-мишлар юрибди, аммо бизнинг позициямиз аён – Гакпони сақлаб қолмоқчимиз. Унинг машғулотларга бўлган муносабати бир томчи ҳам ўзгармаган. Бу ёш ўйинчи учун жуда яхши", – деди ван Нистелрой.

Эслатиб ўтмаиз, ван Нистелройнинг ўзи футболчилик даврида "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган.


AlisherМуаллиф
Манба: psv.nl