

Бу ҳақида Нидерландия клуби расмий сайтида хабар берилди. "Манчестер Юнайтед" ва "Реал Мадрид" клублари собиқ футболчиси лавозимидан нима сабабли кетгани очиқланмаган.
Ван Нистелрой ПСВ бошқарувида бор йўғи бир йил ўтказди ва клуб билан Нидерландия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди. Собиқ форвард қўл остида кўплаб иқтидорлар ўзларини янги қирраларини кашф этишди. Жумладан, ПСЖдан ПСВга келган Хави Симонс.



