Ван Гал ЖЧ рекордларидан бирини такрорлади

Sherzod Nurmatov
26 ноя 2022
ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи 2-тур учрашувида Нидерландия терма жамоаси Эквадор билан дуранг ўйнади (1:1).

Нидерландияликлар устози Луи ван Гал бош мураббий сифатида Жаҳон чемпионатида 9 та ўйин ўтказди ва улардан бирортасида мағлубиятга учрамади.

Тажрибали мутахассис 6 та учрашувда ғалаба қозонган, яна 3 та ўйин дуранг билан якунланган (қўшимча таймлардан ташқари).

Ван Гал бу натижа орқали Витторио Поццо томонидан 1934-1938 йиллар оралиғида Италия термаси билан ўрнатилган мундиаль рекордини такрорлади – 8 ғалаба ва 1 дуранг.

Нидерландия 29 ноябрь куни гуруҳ босқичи 3-тур учрашувида Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Stadium Astro