

Футболчи жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер билан музокара ўтказади ва мутахассис унга кейинги мавсумда қандай роль беришини сўрайди.
Хавбекни Европа Лигаси финали доирасидаги "Вильярреал" (1:1, пенальтилар бўйича 10:11)га қарши ўйинда майдонга тушмагани ҳайрон қолдирди.
Ван де Бек айни дамда Нидерландия терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турибди ва Евро-2020га тайёрланмоқда.
24 ёшли ўйинчи ўтган мавсум МЮ сафида барча мусобақаларда 36та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди. У АПЛ доирасидаги атиги 4та ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.



