

Якшанба куни Нидерландия терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашида Финляндияни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Марко ван Бастен ушбу ўйин ҳақида фикр билдирар экан, Виржил ван Дейкда етакчилик хислатлари етишмаслиги ҳақида гапирди.
"Менимча, ван Дейк етакчи бўлиши керак. У намуна кўрсатиши ва ҳаракатлантирувчи куч бўлиши лозим. Мен унда буни кўрмаяпман. Унинг характери менга юмшоқ туюлади.
У ажойиб ўйинчи, эҳтимол дунёнинг энг яхши ҳимоячиси. У боши билан ўйнай олади, тез, баланд бўйли ва майдонни яхши кўради. Аммо у жамоани ортидан эргаштирадиган етакчи эмас... ва бу аслида жамоага фойда келтирган бўларди. Умид қиламанки, Арне Слот унга бирор нарса ўргата олади," - деди Нидерландия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Ziggo Sport эфирида.



