Вальверде: "Трансфер ойнаси ҳақидаги энг яхши хабар бу - унинг ёпилиши"

Tolibjon Qosimov
9 сен 2017, 21:09
"Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде трансфер ойнаси ҳақида ҳулоса қилди.

Мутахассиснинг айтишича, энг зўр янгилик бу - трансфер ойнасининг ёпилиши. Унинг фикрича, энди бор эътиборни футболга қаратса бўлади.

"Трансфер ойнаси ҳақидаги энг яхши янгилик бу - унинг ёпилиши. Энди биз ўйинларга эътибор қаратишимиз мумкин. Ёзда биз мумкин бўлган ҳамма ишни қилдик, мен таркибдан қониқдим. Бизда фантастик футболчилари бор бўлган энг зўр клуб мавжуд", - деб айтди Вальверде "Marca" нашрига.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: marca.com