UZ

Сўнгги янгиликлар

16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  1 16:00Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  25 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  1 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  4 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  1 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  2 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  18 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  2 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филиппинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш имкониятини сақлаб қолдик  30 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  10 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   4 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  31

Вальверде: "Месси билан таваккал қилишни истамадик" Янгиликлар

Вальверде: "Месси билан таваккал қилишни истамадик"

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Интер"га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур учрашуви (1:1) ҳақида фикр билдирди.

"Баҳс жуда яхши ўтди. Мақсадимиз гуруҳдан чиқиш эди, аммо бу ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқичга биринчи ўрин билан чиқшни хоҳлагандик. Яхши ўйин кўрсатдик, бироз аниқлик етишмади.

"Интер" олдин ҳам учрашув охирида ўзини кўрсатган, улар бу йўл билан кўп очко тўплашга муваффақ бўлган. Бироқ мамнунмиз, чунки босқич якунланишига 2 тур қолганда плей-оффга чиқдик.

Лео билан таваккал қилишни истамадик. Машғулотларда бир-биримизни аяшимиз мумкин, аммо ўйин бошқа. Учрашувларда кутилмаган йиқилишлар кўп бўлади. Бу ҳақида Месси билан суҳбатлашдим. Бу машғулот эмас.

Малкомдан кўнглимиз тўлди. Унда ажойиб зарба бор. Малкомсиз муваффақиятга эриша олмаган бўлардик.

"Интер"нинг вазифаси аниқ эди: Ҳужум ва прессинг. Биринчи учрашувда улар ўз дарвозаси олдида кўплаб хатоларга йўл қўйишди, бугун ҳам шундай бўлди. Улар ҳеч қачон таслим бўлишмайди. Бу жамоа "Тоттенхэм"га қарши баҳснинг сўнгги 5 дақиқасида рақибдан 3 очкони тортиб олди, биздан эса 1" - дейди Вальверде.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика